«Скуадра Адзурра» бош мураббийи бўлишни орзу қиламан

Фабио Каннаваро: «Кун келиб Италия терма жамоасини бошқаришни мақсад қилганман»
Италия терма жамоасининг афсонавий сардори ва 2006 йилги жаҳон чемпиони, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасини бошқариб, ЖЧ-2026 га тайёргарлик кўраётган Фабио Каннаваро La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида келажакда «Скуадра Адзурра» бош мураббийи бўлишни орзу қилишини тан олди.