Ташриф

🌍 ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди.

✅Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация 29–30 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

❗️Ташриф доирасида мамлакатимизда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва объектлар билан танишиш режалаштирилган.

🔄Шунингдек, Ўзбекистон футболини ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда футболни янада тараққий эттириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook