Наманганда «Ватандошлар футбол кубоги» бошланди
Меҳмондўст Наманганда анъанавий «Ватандошлар футбол кубоги» мусобақасига старт берилди. Турнирда дунёнинг 6 та давлатидан ташриф буюрган 12 та кучли жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Очилиш ўйини натижаси:
Учрашув: «Пахтакор» (Россия) — «Амир Темур» (Қирғизистон)
Ҳисоб: 3 : 2
Ғолиб: Россиялик ватандошлар
Драма ва кескин курашларга бой ўтган илк учрашувда Россиядаги ватандошларимиз қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритиб, турнирни муваффақиятли бошлаб олишди. Қирғизистонлик ватандошлар ҳам майдонда мардонавор кураш олиб боришди.
Ватандошлар Футбол Кубоги мусобакасига старт берилди