💰1,5 млн доллардан 3,5 миллиард сўмгача – ФИФА ЖЧ-2026даги иштирок учун Суперлиганинг 7та клубига минимал қанча маблағ тўлаши ҳисобланди
«Пахтакор» мундиалга йўл олган 5 нафар футболчиси учун энг кўп маблағга эга бўлади, «Нефтчи», «Динамо», «Насаф» клубларига ҳам ФИФА томонидан катта маблағ тўланиши кутилмоқда. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичидан плей-оффга йўлланма олса, клубларга тўланадиган тўлов миқдори ошишда давом этади.
