48..64

ЖЧ-2030да 64 та миллий жамоа иштирок этадими?

ФИФА президенти Жанни Инфантино 48 та миллий жамоадан иборат Жаҳон чемпионатининг муваффақиятини таъкидлаб ўтди ва мусобақа иштирокчилари сонини 64 тагача кенгайтиришни кўриб чиқишга аллақачон тайёр.

«Ушбу турнирда барча жамоалар жуда юқори даражада ўйин кўрсатди! Ҳар бир қитъа вакиллари гол урди ва камида бир очко олишди! Ушбу турнирдан сўнг, кенгайтириш масаласи яна албатта кўриб чиқилади».