Ироқ чемпионатида тўпурар бўлган Темиров «Заҳо» билан шартнома имзолади
Футбол
11 июл, 10:50
Жамоа ўтган мавсум Ироқ чемпионатида 53 очко тўплаган ҳолда 9-поғонадан жой олган.
Зоиров Шоҳрух
Редактор
Шоҳрух Зоиров
Tribuna.uz’ни Google’га қўшиш
Ироқ чемпионатида тўпурар бўлган Темиров «Заҳо» билан шартнома имзолади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Шерзод Темиров Ироқнинг «Заҳо» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Темиров янги жамоаси билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан. Футболчи ўтган мавсумни «Арбил» сафида ўтказиб, 28 та гол билан чемпионат тўпурари бўлишга муваффақ бўлганди.
Маълумот ўрнида, «Заҳо» ўтган мавсум Ироқ чемпионатида 53 очко тўплаган ҳолда 9-поғонадан жой олганди. Жамоа 38 ўйинда 14 ғалаба, 11 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган.
Аввалроқ мисрлик журналист Темиров «Ал Аҳли»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири эканини айтиб ўтганди.
