2027-йилги U20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси «B» гуруҳидан жой олди. Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги ёшларимиз саралаш баҳсларида Сурия, Ҳиндистон ва Бангладеш терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иштирокидаги саралаш учрашувлари 2026-йилнинг 25-августидан 6-сентябрига қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: ЎФА матбуот хизмати