#Бугуннинг_гапи
✅ ҚАРШИ ОЛИНГ, «ИФ»НИНГ МАХСУС СОНИ — «ХУШ КЎРДИК, ЖЧ-2026!»
⚽️Мана, футбол мухлислари кутган тарихий дамлар ҳам етиб келди. Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида илк марта иштирок этадиган, бутун халқ юраги ягона мақсад атрофида бирлашган улуғ паллада турибмиз. Катта мусобақалар олдидан анъанавий равишда таҳлилий ва эксклюзив материаллари билан мухлислар эътиборини қозониб келган 🏆InterFUTBOL🏆 газетаси навбатдаги совға — ЖЧ-2026га бағишланган А4 форматда, 84 саҳифали махсус сонини тайёрлади.
✅ «ИФ»НИНГ ЖЧ-2026га БАҒИШЛАН МАХСУС СОНИДА
🏆- Мундиал олди мулоқотлар;
⚡️- Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари билан танишув;
🌐- Мундиал тарихи, чемпион жамоалар, мураббийлар…
-⚽️ ЖЧ-2026 стадионлари, ҳакамлари…
🏆- 48та жамоанинг тўлиқ таркиби, расмий либослари;
⚽️- ЖЧ ўтмишидан рекордлар, индивидуал совринлар лауреатлари;
⚽️- ЖЧ-2026нинг 104та ўйинини ўз ичига олган деворий тақвим;
📊- ЖЧ мезбонлик қиладиган стадионларга саёҳат;
🏆- Турли-туман фактлар, қизиқарли маълумотлар.. ва мундиал юлдузлари ҳақида махсус мақолалар чоп этилди.
Хуллас, биз учун тарихий ЖЧ ўйинлари томошаси давомида асқотадиган энг зарур маълумотлар тўплами ёнингизда туришини хоҳласангиз, InterFUTBOL совғаси — ЖЧ-2026га бағишланган махсус сонни қўлдан чиқарманг! Чунки бу оддий газета сони эмас — Ўзбекистон футболининг янги тарихи бошланаётган кунлар солномаси.
📲 https://interfutbol.uz/qarshi-oling/
➡️ Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook
