Ватандошлар Футбол Кубоги мусобакасига старт берилди

Наманганда «Ватандошлар футбол кубоги» бошланди
​Меҳмондўст Наманганда анъанавий «Ватандошлар футбол кубоги» мусобақасига старт берилди. Турнирда дунёнинг 6 та давлатидан ташриф буюрган 12 та кучли жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
​Очилиш ўйини натижаси:
​Учрашув: «Пахтакор» (Россия) — «Амир Темур» (Қирғизистон)
​Ҳисоб: 3 : 2
​Ғолиб: Россиялик ватандошлар
​Драма ва кескин курашларга бой ўтган илк учрашувда Россиядаги ватандошларимиз қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритиб, турнирни муваффақиятли бошлаб олишди. Қирғизистонлик ватандошлар ҳам майдонда мардонавор кураш олиб боришди.