U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

Ўзбекистон амалдаги чемпион сифатида 1-саватчадан ўрин олади.

Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 14–31 май кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди, деб ёзади ЎФА.

Қуръа тадбири 2026 йилнинг 12 феврал куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йили бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.