FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади

ФИФА машҳур «The Best» мукофотини топшириш маросимини бундан буён ўтказмасликка қарор қилди. Унинг ўрнини тубдан янгиланган форматдаги маросим эгаллайди.

Батафсил тафсилотлар:

Янги ҳамкор: Янги лойиҳа Дубай Спорт Кенгаши (Dubai Sports Council) билан ҳамкорликда ташкил этилади. Маълумот учун, ушбу ташкилот машҳур «Globe Soccer Awards» мукофотининг ҳам асосий ҳамкори ва ташкилотчиси ҳисобланади.

Муддат: Янги форматдаги илк тақдирлаш маросими 2026 йилдан бошлаб ўтказилади.

Мақсад: ФИФА ушбу ўзгариш орқали тақдирлаш маросимининг глобал қамровини кенгайтириш ва «Олтин тўп» (France Football) билан рақобатда мукофот нуфузини янада оширишни кўзламоқда.

Тарих: «FIFA The Best» мукофоти 2016 йилда ФИФА ва «France Football» («Олтин тўп») ўртасидаги ҳамкорлик тугагандан сўнг таъсис этилган эди. Эндиликда бу бренд тарихга айланмоқда.