ФИФА ЖЧ–2026 учун қатор янги қоидаларни жорий этмоқчи

Янгиликлар ўйин темпини ошириш ва баҳсларни янада адолатли қилишга қаратилган.

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионатида бир қатор қоидавий ўзгаришларни жорий этишни режалаштирмоқда.

Энг муҳим ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

Алмаштиришлар: майдондан чиқаётган футболчи 10 сония ичида майдонни тарк этиши шарт. Акс ҳолда, унинг ўрнига тушадиган футболчи бир дақиқа кечиктирилади ва жамоа вақтинча бир киши кам бўлиб қолади.

Тўпни ўйинга киритиш: аут ташлаш ва дарвозадан зарбаларда 5 сониялик чеклов жорий этилади. Вақт бузилса, тўп рақибга берилади.

Тиббий ёрдам: майдонда ёрдам олган футболчи камида бир дақиқа ташқарида қолади (агар жароҳат қоида бузилиши натижасида юзага келмаган бўлса).

VAR: тизим иккинчи сариқ карточкалар (қизилга олиб келувчи ҳолатлар) ва нотўғри берилган бурчак зарбаларини ҳам кўриб чиқиши мумкин бўлади.

Ҳакам билан мулоқот: фақат жамоа сардори ҳакам билан гаплашиши мумкин бўлади, бошқа футболчилар эса бунинг учун огоҳлантирилади.Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар ўйин вақтини тежаш ва тартибни кучайтиришга қаратилган.