«Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийлик лавозимига Улуғбек Бақоев тайинланганини эълон қилди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, тажрибали мутахассис билан келишувга эришилган. Бақоев аввал ҳам жамоада фаолият юритиб, натижаларга муносиб ҳисса қўшган ва ўзининг профессионал ёндашуви билан ажралиб турган.
Маълумот учун, мутахассис 2019-2022 йилларда Жиззах клубини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб Иван Бошкович билан ўзаро келишув асосида хайрлашганини расман эълон қилган эди.
