Олд Траффорда ифторлик

🏴󐁧󐁢󐁥󐁮󐁧󐁿 «МЮ» «Олд Траффорд» стадионида ифторлик маросимини ўтказди

«Манчестер Юнайтед» клуби 27 феврал куни жамоанинг мусулмон мухлислари учун уй стадионида ифторлик эҳсонини тарқатди.

Клуб расмийлари рўзадор мухлислар учун дастурхон ёйиб, жамоанинг мусулмон ўйинчиларини ҳам таклиф қилишди. «Олд Траффорд» стадиони узра азон овози янграб, мухлислар жамоат бўлиб намоз ўқишди. Ифторлик якунида дуога қўл очилди. «МЮ» клуби муқаддас Рамазон ойи билан барча мусулмонларни яна бир бор табриклади.