«Банияс» голларга бой баҳсда пешқадамга ютқазди, Шукуров тўлиқ ўйнади
Ўзбекистонлик яримҳимоячи ўйнайдиган жамоа сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилиб, сариқ карточка олди.
БАА Пролигаси. 17-тур
Банияс — Ал Айн 2:3
22 феврал, Абу-Даби
Голлар: Ниакате (47), Авана (67) — Лаба (54), Шут (59), Раҳими (87).
Банияс — Муҳаммад, Ан Нуби, Жекович, Ал Муҳаррами, Уэснер, Авана, ШУКУРОВ, Даббур (Савиур, 72), Вамба (Верде 72, Ал Ҳаммади 85), Ҳант, Ниакате (Ҳошими, 85).
Четлатиш: Уэснер (81).
