«Интер» «Ливерпул» етакчиси Муҳаммад Салоҳга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
✍️Манбага кўра, ҳужумчи аллақачон Европанинг бир қанча жамоалари билан музокаралар олиб борган. Аммо хали бир тўхтамга келгани йўқ. Сўнгги қарор ёзда эълон қилинади.
✅ Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсумда 39та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 22та голли узатмани амалга оширди.
