Карим Бензема «Ал Ҳилол»га кўчиб ўтгач, «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга ҳазиломуз хабар юборди. Бу ҳақда Тhe Telegraph нашри ёзмоқда. Аввалроқ Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги «Ар Риёд» ва «Ал Иттиҳод»га қарши баҳсларни ўтказиб юборганди. Шунингдек, у Бенземанинг «Ал Ҳилол»га ўтишига ҳам қарши бўлгани, бу трансфер рақобатга путур етказишини таъкидлагани хабар қилинганди. Манбага кўра, трансфер расман якунлангач, Бензема Роналдуга шахсий хабар йўллаган.
«Ал Ҳилол»га ўтгач, Бензема «Реал»даги даврлардан буён дўст бўлиб келаётган Роналдуга ёзди. Карим ҳазил тариқасида нафақат маоши ошганини, балки яна чемпионлик титулини қўлга киритишини ҳам айтган. Умид қиламизки, хабар охирида кулгичли смайликни ҳам қўшиб қўйган», — дейилади Тhe Telegraph мақоласида.
Бензема нома ёзди…