Эрон — футзал бўйича Осиё кубоги ғолиби

Индонезия финалда мега сенсация қилишга жуда яқин келди, аммо тажриба ва пенальтилар сериясида асаблар бардош бермаслиги мусобақа мезбонларига қимматга тушди. Индонезия яққол фаворит бўлган рақибга қарши 3 бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Пенальтилар сериясида ҳам мезбонлар биринчи бўлиб олдинга ўтиб олишди, аммо охирида асаблар дош бермади.

Индонезия ушбу Осиё кубогининг энг ёрқин жамоаси бўлди, назаримда. Барча ўйинларда классдаги фарқни жисмоний устунлик билан ёпишни уддалай олишди.

P.S. Асосий вақт 4:4 тугади, экстра таймларда биттадан гол уришди — 5:5. Пенальтилар сериясида эса Эрон 5:4 ҳисобида ютиб кетди.

👉 @qosimovt