ФИФА президенти Жанни Инфантино россияликларнинг четлатилиши янада кўпроқ нафратдан бошқа ҳеч қандай натижага олиб келмаганини ва ФИФА сиёсат туфайли терма жамоаларни четлатишни тақиқлаши кераклигини айтди.
«Россия терма жамоаларининг футбол турнирларида иштирок этишини тақиқлаш ҳеч нарса бермади ва фақат «янада кўпроқ умидсизлик ва нафратни келтириб чиқарди», — деди ФИФА раҳбари Жанни Инфантино.
Россия футболи салкам тўрт йилдан буён халқаро мусобақалардан четда қолиб келмоқда. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра, узоқ давом этган тақиқ тез орада бекор қилиниши мумкин.
2022 йилда қабул қилинган Россиянинг ФИФА ва УEФА турнирларида иштирок этишига қўйилган тақиқни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқасизми, деган саволга Инфантино шундай жавоб берди: «Биз буни қилишга мажбурмиз, албатта. Бу тақиқ ҳеч нарса бермади, фақат янада кўпроқ умидсизлик ва нафрат уйғотди».
ФИФА раҳбарининг таъкидлашича, «Россиядан келган қизлар ва ўғил болалар учун Европанинг бошқа қисмларида футбол ўйнаш имконияти фойдали бўларди».
Шунингдек, Инфантино ФИФА ҳеч қачон «ҳеч бир давлатнинг сиёсий етакчиларининг хатти-ҳаракатлари туфайли футбол ўйнашини» тақиқламаслик учун қоидаларни ўзгартириш ҳақида ўйлаши кераклигини таъкидлади.
Маълумот учун, Россия терма жамоалари ва клублари 2022 йилдан бери Украина билан низо туфайли четлатилган.
