Янги мавсумга куръа ташланди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг Суперлигаси 2026 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Жорий йилги қуръа ташлаш илк бор сунъий интеллект орқали ўтказилди.
Қуръа натижаларига кўра, 1-турнинг марказий учрашуви сифатида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси кўҳна Самарқанд шаҳрида «Динамо» клубининг меҳмони бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Насаф», «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «ОКМК», «Машъал» жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани сабабли мавсумнинг дастлабки ўйинларини ўз майдонида эмас, бошқа стадионда бошлайди.
2026 йилги Суперлига ўйинларига 28 февралда старт берилади.