U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум

Саудия Арабистони қироллигида  бўлиб ўтаётган U-23  Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди. Бу Д гурухида  5 очко билан 2 ўринни қўлга қиритган Хитой терма жамоаси бўлиб, чорак финал бахсида  жорий йилнинг 17 январь куни Чин юрти вакиллари билан кураш олиб борамиз. Бўлажак учрашувда юртдошларимизга омад тилаб қоламиз.