Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Маълум бўлишича, 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс 15 март куни бўлади.

Унда мамлакат чемпиони «Нефтчи» Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Пахтакор» билан рўбарў келади.

2025 йилги Суперкубокда 2024 йилги мавсум чемпиони «Насаф» Кубок ғолиби «Андижон» билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Манба : Championat.asia