Африка Миллатлар кубогида нимчоракфиналнинг сўнгги учрашуви якунига етди. Кот-д’Ивуар Буркина-Фасога қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Диалло, Диоманде ва Туре ҳисобига ёзилди. Натижада «филлар» чоракфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди.
Эндиликда улар яримфиналга чиқиш учун Миср билан куч синашади.
Чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
Мали — Сенегал;
Камерун — Марокаш;
Жазоир — Нигерия;
Миср — Кот-д’Ивуар.
Учрашувлар 9 ва 10 январь кунлари бўлиб ўтади.
1/4 финалнинг жуфтликлари маълум бўлди.