Капелло ЖЧ-2026 фаворитлари ва Италия футболи муаммосини айтди

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун энг яхши имкониятга эга бўлган жамоалар ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

— Бу ёзда жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Сизнингча, қайси жамоанинг имкониятлари энг юқори?

— Яхши савол. Менга Испания жуда ёқади, шунингдек Франция ҳам доим кучли — уларда Мбаппе бор, бундан ташқари яна кўплаб яхши футболчилар мавжуд. Англия миллий жамоаси ҳам шулар жумласидан, улар жуда яхши натижалар кўрсатмоқда. Бразилияни Анчелотти билан қандай ўйнашини ҳам кўрамиз.

— Март ойида плей-офф ўйинларини ўтказиши керак бўлган Италия миллий жамоасинг ҳолатини қандай тушунтирасиз? Бу улар билан бир неча бор содир бўлган. Яъни, жаҳон чемпионатига йўлланма олиш масаласи яна хавф остида.

— «Милан»нинг асосий таркибида атиги бир нафар италиялик бор; «Ювентус»да икки; «Интер»да — тўрт ёки беш; «Рома»да эса икки ёки уч нафар. Гапнинг бутун моҳияти шунда. Келажакка қарайдиган бўлсак, бизда имкониятлар унчалик кўп эмас. Машғулотлар тизими муваффақиятсиз: жуда кўп тактика ва жуда кам футбол. Италиянинг муаммоси ҳам шунда.

12 ёшли болалар аллақачон тактикани ўрганишмоқда — ҳозир тактика нима учун керак? Пас бериш керак, яна пас бериш керак, тўпни назорат қилиш ва шунчаки футболни билиш лозим, — дея Капеллонинг сўзларини келтиради Marca.