Саудия Арабистони Суверен жамғармаси биринчи бўлиб Риёд клубини давлат назоратидан чиқаради.
«Ал Ҳилол» клуби хусусий хўжайинга ўтмоқда. Бу эса клубни Саудия Арабистони Суверен жамғармаси (PIF) назоратидан чиқаради, деб хабар беради журналист Бен Жейкобс.
Жамоанинг эгаси алмашинуви масаласи анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Дастлаб PIF клубни инвестор ихтиёрига топширишдан олдин уни барқарорлаштириши керак эди.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони Суверен жамғармаси (PIF) бошқарувида бўлган клублар орасида «Ал Ҳилол» янги хўжайинга эга бўлишга энг яқини ҳисобланади. «Ан Наср», «Ал Иттиҳод» ва «Ал Аҳли» ҳам шу йўналишда ҳаракат қилмоқда, бироқ яқин орада бу клубларнинг хусусийлаштирилиши кутилмаяпти.
