«Насаф» футболчилари Шуҳрат Муҳаммадиев ва Суҳроб Нуруллоев янги мавсумни Тошкент жамоасида ўтказишади.
Ҳар икки футболчи 2026 йилни «Локомотив» сафида бошлашади. Нуруллоев якунига етган мавсумда жами 24 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол бор. Муҳаммадиев эса жами 31 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та ассист қайд этган.
