ОЧЛ Элит-2025/26 мусобақаси 6-тури доирасида бўлиб ўтган “Ал Иттиҳод” – “Насаф” (1:0)

Рўзиқул Бердиев: «Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди».

ОЧЛ Элит-2025/26 мусобақаси 6-тури доирасида бўлиб ўтган “Ал Иттиҳод” – “Насаф” (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

«Бугунги ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва майдонда бор кучларини ишга солишди. Охиригача кураш олиб бордик. Қарши ҳужумларда голли вазиятлар яратдик. Футболчиларимга миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик», — деб фикр билдирди мураббий.