🇺🇿 ЎФАдан тезкор реакция
Бироз аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Осиё кубоги-2027 мусобақаси муддатининг ўзгартирилиши ортидан ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Шунингдек, ОАВ ҳамда футбол мухлисларидан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ва расмий хабарларга таянишни сўради.
