Нигоҳ

⚽️ Ўзбекистон клублари учун муваффақиятсиз бўлган ҳафта ОФК клублар рейтингидаги ўринни ўзгартирмади. Ўзбекистон ҳамон бешинчи ўринда бормоқда — Қатардан анча орқада, Ироқ ва Иорданиядан эса бирмунча (аммо етарлича салмоқли даражада) олдинда. Албатта, агар «Пахтакор» «Қува ал-Жавия» устидан ғалаба қозонганида, фарқ бундан ҳам каттароқ бўларди, лекин бир латифада айтилганидек, «шунисига ҳам шукур».
Эслатиб ўтамиз, мамлакатларнинг 2027 йил май ойидаги рейтингдаги ўрни 2028-29 йилги мавсум турнирлари учун квоталарни белгилаб беради.
Шу нуқтаи назардан, Туркманистоннинг Уммон ва Баҳрайнни қувиб ўтиш борасидаги имкониятлари анча истиқболли кўринмоқда. «Аркадаг» жамоаси Иккинчи Чемпионлар лигасида битта тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатлаш учун мамлакатни ҳеч бўлмаганда бир поғона юқорига олиб чиқишга тўла қодир.

📲 Telegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok | Twitter | Youtube | Facebook