«Нефтчи» «Ал Насср»га қарши баҳсга қандай таркиб билан кетди?

“Нефтчи” 12 октябрь куни ОФК Чемпионлар Лигаси Элит баҳси доирасида “Ал Насср”га қарши кечадиган беллашувда иштирок этиш учун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига етиб борди.

Фарғоналиклар 10 октябрь тонгида Фарғона халқаро аэропортидан Ар Риёдга тўғридан-тўғри чартер рейси орқали йўл олишди.

Сaфар делегацияси таркибидан футболчилар, мураббийлар штаби, раҳбарият ҳамда клуб ходимлари ўрин олган.

Шунингдек, жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 нафарга яқин фан-клуб аъзолари ва мухлислар ҳам фарғоналиклар билан бирга Ар-Риёдга етиб боришди.

Саудия Арабистонига учиб кетган футболчилар: Иброҳим Шокиров, Ботирали Эргашев, Акбар Тўраев, Боян Цигер, Муҳсин Убайдуллаев, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, Анвар Ғофуров, Фарруҳ Сайфиев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Коффи Франк Куао, Хуршид Ғиёсов, Рустамбек Фомин, Франсиско Феррейра (Журани), Аброрбек Исмоилов, Владимир Йовович, Жамшид Искандеров, Алишер Одилов, Икромжон Алибоев, Асилбек Жумаев, Билолхон Тошмирзаев, Стипе Перица, Зоран Марушич, Ян Сассе, Мишел Аугусто, Маркус Форсс.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Насср” — “Нефтчи” учрашуви 12 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:15да старт олади.