РАСМАН: АБДУҚОДИР ҲУСАНОВ МАНЧЕСТЕР СИТИ БИЛАН ЯНГИ БИТИМ ИМЗОЛАДИ

Ҳусанов «Ман Сити» билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирди.
Миллий терма жамоамиз аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Манчестер Сити билан янги битим имзолади. Бу ҳақда бугун расман эълон қилинди. 22 ёшли вакилимизнинг олдинги келишуви 2029 йил ёзигача мўлжалланганди. Бу сафарги келишув эса 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
— Манчестерга келганимдан бери бу ерда ўтаётган ҳар бир дақиқадан ҳузурланяпман, — деди Абдуқодир Ҳусанов. — Келганимдан буён футболчи сифатида ўсяпман, кўп нарсаларни ўрганяпман. Энди олдимда янги чақирув турибди — бу ҳам бўлса, асосий таркибда мунтазам майдонга тушишим учун Энцо Мареска ва унинг мураббийлар штабида яхши таассурот қолдириш. Мақсадимга эришиш учун менда қатъият етарли.