«Пахтакор» Элит Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида 4 март куни Осиёнинг энг кучли клубларидан бири «Ал Ҳилол»га қарши «Жар» стадионида майдонга тушади. Жамоалар айни пайтга қадар 8 марта тўқнаш келишган. Улардан 5 тасида «Ҳилол» зафар қучган бўлса, 3 беллашув дуранг билан якунланган. «Пахтакор» ўзаро ўйинларда 5 тўп киритган бўлса, рақиб 15 бор гол урган. «Пахтакор» ҳамда «Ал Ҳилол» Осиё Чемпионлар Лигасида энг кўп марта қатнашган клублар ҳисобланади — 19тадан.
«Пахтакор» ва «Ал Ҳилол» жамоалари ўртасидаги нимчорак финал баҳси 4 март, сешанба куни «Жар» стадионида 21:00да бошланади. Жавоб учрашуви 11 март куни Риёдда бўлиб ўтади.
