Криштиану Роналдудан навбатдаги шедевр: Мавсумнинг энг чиройли голи аниқланди!
Саудия Про-лигасининг 2025/26 йилги мавсуми якунларига кўра, «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду томонидан «Ал-Халиж» дарвозасига йўлланган супергол «Мавсумнинг энг чиройли голи» деб топилди.
Португалиялик юлдузнинг жарима майдончаси ичида ҳавода мувозанат сақлаган ҳолда, чалқанча услубда («қайчи» услубида / bicycle kick) киритган ушбу тўпи мухлислар ва экспертлар томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди.
Роналду ўз ёшида ҳам феноменал жисмоний ҳолат ва юқори ижро маҳоратини намойиш этишда давом этмоқда!
Сизнингча, бу гол фаолиятидаги энг чиройли «қайчи» услубидаги голи бўла оладими ёки «Ювентус»га урган голи барибир чиройлими…
