ОФКдан янги қоидалар: Осиё кубокларида энди фақат энг кучлилар қатнашади

​Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) 2027/2028 йилги мавсумдан бошлаб кучга кирадиган янги регламентни эълон қилди. Энди «сенсация» кўрсатган кичик жамоаларнинг қитъа миқёсидаги турнирларга йўли ёпилиши мумкин.

​Асосий ўзгаришлар ва талаблар:

​Саралаш методи: Аъзо федерациялар ўз вакилларини қандай мезонлар асосида аниқлаши ҳақидаги ҳужжатни (методни) мусобақа бошланишидан олдин, 31 мартгача ОФКга тақдим этиши шар.

​Муддатлар: Ички чемпионат ёки Кубок баҳслари 30 июнга қадар якунланиши лозим. Агар мусобақалар ушбу муддатдан кечикса, федерация таклиф қилган саралаш методи ўз-ўзидан бекор қилинади (ОФКнинг махсус қарори бўлмаса).

​📉 «Пастки ярим» учун тақиқ: Энг муҳим янгилик — халқаро мусобақаларда фақат ички чемпионат жадвалининг юқори қисмида (Top-half) якунлаган клубларгина қатнаша олади.

​Кубокдаги кутилмаган ғолиблар тақдири нима бўлади?
Масалан, 12 та жамоа иштирок этадиган лигада фақат дастлабки 6 та ўринни эгаллаган клубларгина Осиё квотасига даъвогарлик қила олади. Агар қуйи лига вакили ёки жадвалнинг пастки қисмидаги жамоа Мамлакат Кубогини қўлга киритса ҳам, ОФК турнирларига қўйилмайди.

​Элита Лигаси учун алоҳида талаб:
Элита Чемпионлар Лигасида (ACLE) иштирок этмоқчи бўлган клубларнинг уй стадионларида албатта VAR (Video Assistant Referee) тизими ўрнатилган бўлиши шарт.

​Бу қоидалар Осиё футболи даражасини оширадими ёки «кичик» клубларнинг орзуларига болта урадими? Сизнинг фикрингиз? 👇