Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг Ванкуверда бўлиб ўтган йиғилишида қитъанинг энг нуфузли клублар турнири — Осиё Элит Чемпионлар Лигаси (ACLE) регламентига оид муҳим қарорлар қабул қилинди.
📌 Янги форматнинг асосий жиҳатлари:
Географик тақсимот: Келаси мавсумдан бошлаб Ғарб ва Шарқ минтақаларининг ҳар биридан 16 тадан жамоа (жами 32 та) иштирок этади. Улар ўзаро алоҳида гуруҳларда кураш олиб боришади.
Лига босқичи: Биринчи босқичда ҳар бир жамоа 8 та ўйин (4 та уйда ва 4 та сафарда) ўтказади. Муҳим жиҳати, ушбу босқичда бир мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган клублар ўзаро тўқнаш келмайди.
Плей-офф йўлланмаси: Ҳар бир минтақадан турнир жадвалида энг юқори натижа қайд этган 8 та жамоа нимчорак финалга (1/8) йўл олади.
Жуфтликлар тақсимоти:
1-ўрин — 8-ўрин билан;
2-ўрин — 7-ўрин билан;
3-ўрин — 6-ўрин билан;
4-ўрин — 5-ўрин билан курашади.
🇺🇿 Ўзбекистон клубларининг иштироки:
ОФКнинг янгиланган рейтинг ва квоталар тизимига кўра, Ўзбекистон шарафини келаси мавсумда қуйидаги жамоалар ҳимоя қилади:
1 та жамоа — Осиё Элит Чемпионлар Лигаси (ACLE) гуруҳ босқичида (Тўғридан-тўғри йўлланма).
1 та жамоа — Осиё Элит Чемпионлар Лигаси (ACLE) ўтиш (плей-офф) босқичида.
1 та жамоа — Осиё Чемпионлар Лигаси 2 (ACL 2) гуруҳ босқичида.
💰 Иқтисодий ислоҳотлар: Ванкувердаги йиғилишда турнирнинг тижорий жозибадорлигини ошириш ва клубларга бериладиган иқтисодий имтиёзларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
