Туркия Суперлигаси

 «Галатасарай» чемпионлик остонасида, Тедеско эса кетди

​Туркия чемпионатининг 31-туридан сўнг Окан Бурук шогирдлари чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳар қачонгидан ҳам яқин туришибди. Навбатдаги турда «шерлар» расман олтин медалларни нақд қилишлари мумкин.

31-ТУРНИНГ МАРКАЗИЙ ВОҚЕАЛАРИ:
​Истанбул дербисида «Фенербахче» тор-мор этилди
Доменико Тедеско жамоаси учун бу «олтин пойга»да қолишнинг сўнгги имконияти эди. Аммо «қанотлилар» сафарда мағлуб бўлишди, ҳамда бу шунчаки мағлубият эмас, балки 0:3 ҳисобидаги қақшатқич зарба бўлди. Биринчи бўлимда Талиска пенальтидан фойдалана олмади, танаффусдан сўнг эса Эдерсон кутилмаганда қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Дербидаги мағлубиятдан бир кун ўтиб, Тедеско истеъфога чиқди.

​📉 Пешқадамларнинг омадсизлиги
«Трабзонспор» Конья сафаридан очкосиз қайтди ва иккинчи ўринга кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқарди. «Бешикташ» эса ўз майдонида аутсайдер «Фатих Карагюмрюк»ни енга олмади.

​🇺🇿 Элдор Шомуродовдан дубль!
Ўзбекистонлик ҳужумчи иккита гол уриб, ўз жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шомуродов ажойиб формада эканлигини яна бир бор исботлади!

Аббос Файзуллаев — сариқ карточлари тўрттага етгани сабабли ушбу турни ўтказиб юборди

​📊 Тур натижалари ва жадвалдаги ҳолат (Расмда):
​1️⃣ Галатасарай — 74 очко
2️⃣ Фенербахче — 67 очко
3️⃣ Трабзонспор — 65 очко

​Чемпионат тугашига 3 тур қолганда «Галатасарай» энг яқин таъқибчисидан 7 очкога ўзиб кетди. Тахт вориси деярли аниқ!