Элит ОЧЛ, ОЧЛ-2 ва ОФК Чақирув кубоги финаллари қачон бўлиб ўтади?

Икки йирик турнирда Саудия Арабистони ва Япония жамоалари ўзаро ғолиблик учун беллашади.

Осиёнинг нуфузли учта турнири финалига йўлланма олган жамоалар маълум бўлди

Унга кўра, Элит Осиё Чемпионлар лигаси финал 25 апрел санасига белгиланган. Унда турнирнинг амалдаги чемпиони «Ал Аҳли» ва Япониянинг «Мачида» жамоалари тўқнаш келади. Беллашувга Жидда шаҳри мезбонлик қилади. Бу ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригасини бошқаради.

Осиё Чемпионлар лигаси-2 турнирининг финалчилари аниқланди. Саудиянинг «Ан Наср» клуби Япониянинг «Гамба Осака»га қарши ўйнайди. Ўйин 16 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Кўриниб турибдики, икки йирик турнирнинг финалида Саудия Арабистони ва Япония жамоалари ғолиблик сари курашади.

Нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турадиган ОФК Чақирув кубоги финали эса 13 май кунига белгиланган. Унда «Кувайт СК» ва Камбоджанинг «Свей Риенг» ўзаро тўқнаш келади. Финалга Кувайт мамлакати мезбонлик қилади.