Осиё кубоги-2027га қуръа ташлаш санаси ва саватчалар маълум қилинди
Ўзбекистон 1-саватчадан ўрин олган ва гуруҳда қўшнилар — Тожикистон ҳамда Қирғизистон билан тўқнаш келиши мумкин.
Осиё футбол конфедерацияси 2027 йили Саудия Арабистони мезбонлигидаги Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумот берди. Унга кўра, маросим 2026 йил 9 май куни Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
