Ва нихоят ФИФА рухсат берди

ФИФА Эрон чемпионатида тўп тепаётган футболчиларга бошқа лига клубларига ўтишга рухсат берди.
Ўз навбатида Эрон футбол федерацияси легионерлар ижара ҳуқуқи асосидагина бошқа жамоага йўл олишига рози бўлди.
ФИФА Эрон чемпионатида тўп тепаётган футболчиларга бошқа лига клубларига ўтишга рухсат берди.

ФИФА фаолиятини Эронда давом эттираётган ўйинчиларга бошқа жамоа сафига бориб қўшилишга рухсат берди.

«Эрон томоннинг шартига кўра футболчилар ЖЧга қадар бўлган муддат ижара асосида бошқа жамоага қўшилади, сиёсий вазият тикланмасагина ижара муддати узайтирилиши мумкин бўлади.

Демак, футболчиларимиз Суперлига жамоаларига қўшилса 6 — 11-турларда умумий 6 та ўйинда майдонга тушиб, ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин бўлади», — дейилади хабарда.