Хусановнинг орзуси

«Бу клуб сафида ўйнаётганимдан фахрланаман. «Манчестер Сити»нинг мухлислари ажойиб. Улар бизга ҳам уйда, ҳам сафар ўйинларида қўллаб-қувватлашади. Бу либосни кийиш катта масъулият талаб этади.

Уларнинг қўллаб-қувватлаши, албатта, биз учун жуда муҳим. Шахсан ўз номимдан уларга раҳмат айтмоқчиман, ҳатто қийин пайтларда ҳам мухлислар доимо биз билан. Биз бундан чиндан ҳам миннатдормиз.

Биз улар учун янада кўпроқ совринлар ютишни истаймиз. Албатта, орзум — Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш», — деди ўзбекистонлик ҳимоячи.

Аввалроқ Абдуқодир «Манчестер Сити»да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди.