2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун Globe Soccer Awards мукофотига даъвогар футболчиларнинг якуний рўйхати маълум қилинди.
✅Бу ҳақда Globe Soccer Awards’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
❗️2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номинантлар:
— Усмон Дембеле («ПСЖ»),
— Килиан Мбаппе («Реал» Мадрид),
— Рафинья («Барселона»),
— Витинья («ПСЖ»),
— Ламин Ямаль («Барселона»).
📊Тақдирлаш маросими 28 декабрь куни Дубай шаҳрида (БАА) бўлиб ўтади.
