Ўзбекистон Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Россия футбол иттифоқи ўзбекистонликлар билан ушбу масала бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда журналист Иван Карпов хабар берди.
UEFA ва FIFAнинг Россияга нисбатан санкциялари ҳамон амалда ва мамлакат миллий жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Кузда Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа бир қатор ўйинлар ўтказиши керак.

Қайд этилишича, россияликларнинг рақибларидан бири Ўзбекистон миллий жамоаси бўлиши мумкин. Россия футбол иттифоқи (РФС) ўзбекистонликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.