Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 март куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади

Терма жамоамиз ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари доирасида 20 март куни ўз майдонида Қирғиз Республикаси термасини қабул қилса, 25 март куни сафарда эронликларга қарши майдонга тушади.
Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этди.
Биз учун қувончлиси, улар орасида «Навбаҳор»нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Русланбек Жиянов ҳам бор.
Машғулотларда терма жамоамиз футболчиларига куч-қувват, бўлажак баҳсларда эса омад ёр
бўлишини тилаймиз!