Ўзбекистон миллий жамоаси ва Туркиянинг «Истанбул Бошоқшеҳир» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ФИФА сайтига катта интервю берди ва ЖЧ-2026 мусобақаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов.30 ёшли футболчи тушунтирганидек, жаҳон чемпионати саҳнасига чиқиш имконияти унга нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун катта ғурур бағишлайди.
«Биз ҳис қилаётган туйғуни сўз билан ифодалаш жуда қийин. Нафақат биз, футболчилар, балки бутун Ўзбекистон ушбу жаҳон чемпионати йўлланмасини хоҳлади ва шундан сўнг ҳамма натижадан жуда мамнун бўлди, чунки ҳаммамиз бу халқимиз ва мухлисларимиз учун нимани англатишини тушундик. Шунинг учун бу биз учун жуда муҳим», деди Шомуродов.
«Нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан ҳам кўплаб футбол мухлислари саралашдан ўтганимиздан сўнг бизни табриклади. Адашмасам, Қозоғистон президенти ҳам қайсидир тадбирда Ўзбекистон президентини табриклади. Агар ҳозир яхши ўйнаб, ижобий ўйин кўрсатсак, Ўзбекистон миллий жамоаси бутун дунёдан мухлислар орттиради», деб қўшимча қилди у.
Колумбия, Португалия ва Конго ДР, Ямайка ёки Янги Каледония билан бирга К гуруҳига кирувчи «оқ бўрилар» Мехико, Ҳюстон ва Атлантадаги ўйинларда шов-шув кўтаришга ҳаракат қилади. Жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро бош мураббий экани ҳисобга олинса, Шомуродов ўз мамлакати Шимолий Америкада шов-шувга сабаб бўлишига ишонади.
