Эрон чемпионати. Ўрунов ва Сергеевнинг голлари «Персеполис»га ғалаба келтирди
Эрон ПРО-лигаси 17-тури доирасида «Персеполис» – «Сепахон» учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсда «Персеполис» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 53-дақиқада Остон Ўрунов ҳисобни очган бўлса, кейинги голни айнан Остоннинг узатмасидан захирадан майдонга тушган Игор Сергеев урди. Бу ҳужумчининг «қизиллар» сафидаги дебют голи бўлди.
Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 5-дақиқада Сергеев қўполлик ишлатгани учун қизил карточкага лойиқ кўрилди. Қўшилган 13-дақиқада (!) Рикарду Алвеш пеналтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни қисқартирди.
«Персеполис» 31 очко билан жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мағлубиятга учраган «Сепахон» ҳисобида ҳам шунча очко бор ва жамоа иккинчи поғонадан ўрин олган.
Эрон чемпионати
17-тур
«Персеполис» – «Сепахон» 2:1
Голлар: Остон Ўрунов (Милад Муҳаммади) 53′, Игор Сергеев (Остон Ўрунов) 72′ – Рикарду Алвеш (пеналтидан) 90+13′
