Энг яхши уйинчи деб топилди

Абдуқодир Ҳусановнинг «Нюкасл» — «Манчестер Сити» (0:2) ўйинида энг юқори балл билан энг яхши ўйинчи деб топилди. Бир бош баланд сакраш биргина шу ҳам изоҳлайди. 1,86 метр бўйга эга ўзбекистонлик 21 ёшли ҳимоячи 1,98 метр бўйдор «Нюкасл» тўпурари Ник Волтемадедан ҳаводаги жангда ҳам устун келди. Sofascore статистик портали «Сент Жеймс Парк»даги баҳсдан кейин Абдуқодир Ҳусановни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топди. Ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатлари юқори баҳоланиб ўйинда энг юқори – 8,1 баллга лойиқ кўрилган ва у бу борада Ҳоланд, Семенё ва яна бир қатор юлдуз ўйинчиларни ортда қолдирди. Абдуқодир «Сити»нинг кетма-кет уч ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.