Шомуродовнинг фикрлари билан танишинг

Tribuna.uz мухбири миллий жамоамиз сардорининг йиғин аҳамияти, бўлажак ўртоқлик учрашувлари ва FIFA Series халқаро мусобақаси борасидаги фикрларини келтирди.

«Куни кеча миллий жамоа таркибига келиб қўшилдик. Бугун қолганлар ҳам келиб, таркиб тўлиқ жамланди. Олдинда иккита муҳим ўртоқлик ўйинлари кутиб турибди. Ҳамма тайёр».

Аббосбек Файзуллаевнинг йиғинга жалб этилмагани ҳақида
Албатта, Файзуллаевнинг йўқлиги катта йўқотиш. Унда кичик жароҳат бор. Тез орада тузалиб, сафга қайтади деб ўйлайман.

Клуб сафида охирги баҳсларда гол ура олмаётгани ҳақида
Ҳамма футболчида бу каби ҳолатлар бўлиб туради деб ўйлайман. Ҳар доим ҳам биз истагандек бўлавермайди. Асосийси жамоавий натижа.

Габон ва Венесуэлага қарши ўйинлар нақадар муҳим?
Бу бўлажак ЖЧ олдидан сўнгги йиғин — у жуда муҳим. Ўз кучимиз, имкониятларимизни синаб олишимиз мумкин. Бир қанча футболчилар жароҳат олган ва ҳозир таркибда янги номлар бор, бу уларга ўзини кўрсатиш учун имконият.

Ўзбекистон FIFA Series халқаро ўртоқлик турнири ЖЧга йўлида қанчалик фойдали?
Ҳар доим ҳам оддий ўртоқлик ўйинларига қараганда кичик бўлса ҳам мусобақа бўлса, қизиқарлироқ бўлади. Бунда мухлислар ҳам ютади деб ўйлайман», — деди Элдор Шомуродов.