Уйиндан сунг мураббийнинг фикрлари…

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Эронга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Эронга қарши очиқ футбол кўрсатиш қийин эди. Рақиб таркибида жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар етарли ва шу сабабли биз шунга мослаб режа тузиб, чиқдик. Бундан ташқари, тактик жиҳатдан ҳам аниқ ишланган режаларимиз бор эди. Биз асосан узун узатмалар орқали ҳужумларни ташкил қилишга уриндик. Сабаби яқин масофага пас ўйнас ва рақибга прессинг қилиш хавфли эди. Бугун рақиб ҳимояси анча тепада ўйнади. Биринчи 45 дақиқаликда бир нечта яхши ҳужумлар ташкил қилдик.

Рақибдан қўрқиб ўйнамадик. Шунчаки биз таркибли футбол ўйнашга интилмоқдамиз. Эрондек рақиблар блан ўйнаб, янада шаклланамиз», — деб фикр билдирди Ҳайдаров.