«Навбаҳор» қошида ташкил этилган академия ўз иш фаолиятини бошлади.
Мамлакатимиз Президенти томонидан футболни ривожлантириш, болалар ва ўсмирларни етук футболчи бўлишлари учун барча шароитларни яратиш мақсадида кўплаб қарор ва фармонлар ишлаб чиқилмоқда. Вилоятимизда ушбу қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида «Навбаҳор» ПФК қошида янги, клуб академиясига асос солинган эди. Айнан муҳтарам Юртбошимизнинг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида берган топшириқларига асосан, «Лочинлар» дунёга машҳур Нидерландиянинг «Аякс» жамоаси билан ҳамкорлик шартномасини измолаган эди. Эндиликда мазкур ҳамкорлик доирасида «Навбаҳор» ва «Аякс» ҳамкорлигидаги академия ўз иш фаолиятини бошлади. Бир неча ой давомида Нидерландиядан ташриф буюрган мутахасислар бошчилигида олиб борилган селекция ишлари натижасида кўплаб истеъдодли ёшлар саралаб олиниб, эндиликда академия фаолияти расман бошланди.
Тақдимот