Суперлига-2026га 28 январ куни қуръа ташланади

Суперлига-2026га 28 январ куни қуръа ташланади

Қуръа ташлаш маросими «Бунёдкор» стадиони анжуманлар залида 28 январ куни соат 19:00да бошланади. Янги мавсум феврал ойи охирида старт олади.
Суперлига янги мавсумига қуръа ташлаш маросими аввалгидек феврал ойида эмас, январда ўтказилиши маълум бўлди.
ПФЛнинг клубларга йўллаган хатида қайд этилишича, қуръа ташлаш маросими 28 январ куни «Бунёдкор» стадиони анжуманлар залида ўтказилади. Тадбирга барча клуб раҳбарлари ва хориж йиғинида бўлмаган бош мураббийлар таклиф этилган. Қуръа жараёни олдидан клуб расмийлари иштирокида бир қатор масалаларда йиғилиш ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
ПФЛ томонидан маълум қилинишича, қуръа ташлаш маросими 28 январ куни соат 19:00да бошланади.
Аввалроқ Суперлига 2026 йилги мавсуми миллий жамоанинг май ойидаги ўқув-машғулотлари сабабли феврал ойи якунида старт олиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Насаф», «Сўғдиёна», «Навбаҳор», ОКМК, «Машъал» жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани сабабли мавсумнинг дастлабки ўйинларини ўз майдонида эмас, бошқа стадионда бошлайди.